Ўзбекистон экспортни ошириб, импорт ҳажмини камайтирди

Дата: 16:12, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг январ-июнида Ўзбекистон экспортни ошириб, импорт ҳажмини камайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сайтидаги маълумотларга кўра, республика экспортни оширган ва кўрсатилган муддатда у $6 млрд 27 млн 600 минг ёки 2015 йилнинг январ-июни билан солиштирганда 102,4% ташкил қилган.

Аммо Мустақил ҳамдўстлик давлатлари (МДҲ) мамлакатларига экспорт пасайган ва $2 млрд 363 млн 200 мингни (95,2%) ташкил этган, бошқа мамлакатларга эса ошган ҳамда $3 млрд 664 млн 400 мингни (107,5%) ташкил килган.

Ўзбекистон импорт ҳажмини ҳам сезиларли равишда пасайтирган. 2016 йилнинг январ-июнида у $5 млрд 585 млн 900 минг ёки 2015 йилнинг январ-июнидагига солиштирганда 88,8% ташкил қилган.

Хусусан, МДҲ мамлакатларидан импорт $1 млрд 879 млнга (86,5%), бошқа мамлакатлардан эса $3 млрд 706 млн 900 мингга (90%) тенг бўлган.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: