Ўзбекистон элчихонаси Балашихадаги ўзбек мигрантлари билан содир бўлган ҳодисага жавоб берди

Дата: 12:33, 27-09-2019.

Тошкент. 27 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон элчихонаси Балашихадаги ўзбек мигрантлари билан содир бўлган ҳодисага жавоб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) "Озодлик" маълумотларигага таяниб.

"Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Балашихадаги ҳодиса сабабли Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ), Бош прокуратура ва Россия тергов қўмитасига расмий мурожаатларни юборди. У ерда 20 сентябрь куни икки нафар ўзбекистонлик жиддий жароҳат билан реанимация бўлимига жойлаштирилган: уларнинг сўзларига кўра, турар-жойнинг иккинчи қаватдаги квартирасига полициячилар бостириб кириб, уларни пул талаб қилиб соат давомида калтаклаган", - дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, 25 сентябрь куни элчихонанинг консуллик бўлими ходимлари 20 сентябрь куни фуқаролик кийимида полиция ходимлари билан содир бўлган ҳодисадан кейин Балашиха касалхонасига ётқизилган оғир тан жароҳати олган ўзбек фуқаролари Илҳом Холматов ва Дилшодбек Темировни кўргани келишди.

Д.Темировга тос суяги, умуртқа поғонаси, қўл ва бармоқларининг синиш, И.Холматовга эса ўнг оёғи синиши ва мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

Ўзбек ишчилар юқори малакали реставраторлар эканлиги ва Москва политехника музейига ишга таклиф этилганлиги аниқланди. Улар Москва музейларида реставрация ишлари билан шуғулланишган.

"Элчихона вазиятни назорат остига олди ва юртдошларимизни даволаш учун ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилди", - дея хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятининг Балаших шаҳрида Қирғизистон фуқароси Элербек Умаровнинг хонадонига тўрт нафар ўзбекистонлик: Жасурбек Бегимов, Дилшод Темиров, Алишер Эргашев ва Илҳом Холматов ташриф буюрган. Бир оз вақт ўтгач, уч нафар полициячилар квартирага кириб, улардан пул талаб қилиб калтаклай бошлаган.

Қайд этилганидек, политция ходимларига нисбатан расмий текширув бошланган.

 

Сурат манбаи: 123ru.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: