Ўзбекистон элчиси қиролича Элизаветта II га ишонч ёрлиқларини топширди

Дата: 16:19, 05-12-2019.

Тошкент. 5 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов қиролича Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"4 декабрь куни Лондонда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси С.Рустамов қиролича Элизаветта II га ишонч ёрлиқларини топширди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Букингем саройида расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида XV асрнинг бошларида Англия қироли Генрих IV нинг дипломатик ёзишмалари даврига мансуб икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий алоқалар, шунингдек, сўнгги пайтларда икки томонлама муносабатларда ижобий динамика кузатилган.

Бундан ташқари, Елизавета II Ўзбекистон ҳукуматининг таълим соҳасини биринчи галдаги ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига, жумладан, бошланғич синфлардан инглиз тилини ўрганишни жорий этишга юксак баҳо берди, томонларни қизиқтирган барча йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлади.

 

Сурат манбаи: gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: