Ўзбекистон элчиси Россия президентига ишонч ёрлиқлари топширди

Дата: 17:23, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахром Ашрафханов Кремлда Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Россия президенти дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарлари олдидаги нутқида Ўзбекистон билан муносабатларни юксак баҳолади ва алоқаларни янада чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлигини қайд этди. “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида ШҲТнинг Уфа Саммити қарорларини амалга ошириш, жумладан ташкилот таркибини кенгайтириш бўйича Тошкентнинг сай-ҳаракатларини” Россия қўллаб-қувватлаши таъкидланди”, - дейлади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: