Ўзбекистон электростанциялари томонидан 2017 йилда ишлаб чиқарилган барча энергиянинг 5 дан 4 қисми истеъмолчиларнинг ички истеъмолига тўғри келди

Дата: 16:07, 23-02-2018.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон электростанциялари томонидан 2017 йилда ишлаб чиқарлган барча энергиянинг 5 дан 4 қисми: 60,7 млрд кВт/соатдан 48 млрд кВт/соати истеъмолчиларнинг ички истеъмолига тўғри келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекэнерго” матбуот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўсиши 2016 йилга нисбатан 2,9%ни ташкил етди.

Шу билан бирга, 2017 йилда “Ўзбекенерго” АЖ нинг электр стансияларида 52,1 млрд. кВт/с ёки республика бўйича ишлаб чиқарилган умумий электр энергияси миқдорининг 85,9% ишлаб чиқарилди. Истеъмолчиларга 48,0 млрд. кВт/с, шу жумладан, аҳолига 12,5 млрд. кВт/с электр энергияси етказиб берилди. Электр энергиясининг экспорти 1,85 млрд. кВт/с миқдорида амалга оширилди, ўсиш 23,6%ни ташкил етди.

Ҳамкорлик доирасида Қирғизистондан 1,2 млрд. кВт/с миқдорида электр энергияси импорт қилинди.

2017 йил якунлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, унинг таннархи 13,6%га пасайиши ҳисобига 4,0%га ошди.

Сурат манбаи: https://kavkazplus.com/news.php?id=18117

Янгилик билан ўртоқлашиш: