Ўзбекистон энергетика вазирлиги таркибида бир қатор тайинловлар бўлди

Дата: 17:31, 23-07-2019.

Тошкент. 23 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон энергетика вазирлиги таркибида бир қатор тайинловлар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"23 июль куни "Иқтисодиёт ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефт ва газ тармоғини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ўзбекистон энергетика вазирлиги таркибида бир қатор тайинловлар бўлди", - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб ўз лавозимини сақлаган ҳолда Баҳодир Сидиқов тайинланди.

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб Улуғбек Сайидов тайинланди. У аввал "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Эшмуратов "Ҳудудгазтаминот"АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.


Сурат манбаи: ysia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: