Ўзбекистон энг бой мамлакатлар рейтингида Қирғизистон ва Тожикистондан ўтиб кетди

Дата: 22:38, 23-06-2016.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон американинг Global Finance Magazine нашри томонидан тузилган дунёнинг энг бой мамлакатлар рейтингида Қирғизистон ва Тожикистондан ўтиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон 127-ўринда бўлса, Қирғизистон ва Тожикистон навбати билан 142- ва 173-ўринда.

Ўзбекистондан юқорироқда Қозоғистон (50-) ва Туркманистон (77-) ўрин олган.

Рейтингга Қатар, Люксембург ва Сингапур етакчилик қилмоқда, сўнгги ўринларда эса Конго ва Марказий-Африка Республикаси жойлашган.

Рейтинг Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Нашр рейтинги тузишда аҳоли жон бошига харид қобилияти паритетини ҳисобга олган. Мазкур кўрсаткич мамлакатлардаги нисбий ҳаёт қиймати ва инфляция даражасини инобатга олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: