Ўзбекистон енгил автомобилларининг Тожикистонга кириш учун суғурта қиймати 414 минг сўмдан зиёдни ташкил қилди

Дата: 16:58, 16-05-2018.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон енгил автомобилларининг Тожикистонга кириш учун суғурталаниш қиймати 414 минг сўмдан зиёдни ($52 атрофида) ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Asia-Plusга таянган ҳолда.

“Ўтган ҳафтадан бошлаб Тожикистон ҳудудига Ўзбекистон транспорт воситаларининг киришига фақатгина суғурта полиси мавжуд бўлган ҳолдагина йўл қўйилади. Тегишли фармон Тожикистон ҳукумати томонидан май ойи бошида қабул қилинган”, - дейилади хабарда.

“Ҳукуматнинг 4 май куни қабул қилинган қарори асосида, бу йил 12 майдан бошлаб Тожикистоннинг божхона ҳудудига Ўзбекистондан транспорт воситалари, бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмларнинг киришига суғурта полиси бўлган ҳолда рухсат берилади”, - деди “Точиксугурта” ДУК ходимлар ва ахборот бўлими раҳбари Аломудин Алиев.

Унинг сўзларига кўра, енгил автомобиль ҳайдовчилари учун суғурта йиғими 461,25 сомонийни (414 минг сўмдан ортиқ) ташкил қилади.

Алиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг юк автомобиллари учун йиғимлар 768,75 сомоний (690 минг сўмдан зиёд), автобуслар учун 615 сомоний (552 минг сўмдан зиёд), микроавтобуслар учун 553,50 сомоний (497 минг сўм атрофида), трактор, комбайн, бошқа машина ва механизмлан учун 307,50 сомоний (276 минг сўмдан зиёд), мототранспорт учун 215,25 сомонийни (193 минг сўмдан зиёд) ташкил қилади.

Суғурта полисининг амал қилиш муддати – бир ойдир.

Шундай кейин айтилишича, “Точиксугурта” вакили ушбу ставкалар Тожикистон транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудида кириши учун ўзбек томони илгари белгилаган ставкалар билан дерли бир хил даражада.

1 TJS = 897,74 сўм

$ 1 = 8025,83 сўм

Сурат манбаи: https://elemins.ru/auto/osago/oformlenie-online

Янгилик билан ўртоқлашиш: