Ўзбекистон енгил саноати экспорт ҳисобига $1 млрд келтирмоқда

Дата: 15:43, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон енгил саноати экспорти 120 бараварга ўсиб, 2014 йил якунлари бўйича $1 млрдга (1991 йилда- $7 млн) етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълум қилишларича, маҳсулотлар дунёнинг 50 мамлакатига экспорт қилинмоқда. Тармоқда бугунда 70 мингдан зиёд киши ишламоқда.

“Ўзбекенгилсаноат” корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари тўқувчиликда 450 минг тоннани, тикувчиликда 296 млн кв. метр матони, трикотаж полотно чиқаришда 90 минг тоннани, тикув-трикотаж ишлаб чиқаришда 270,2 млн дона трикотаж маҳсулотга тенг.

Йил бошидан бери “Ўзбекенгилсаноат” умумий қиймати $99 млн, экспорт салоҳияти $43,1 млнни ташкил этадиган 18 корхонани ишга туширди. Ушбу корхоналарда 1 мингдан зиёд иш ўрни яратилди.

Бугунги кунда тармоқнинг мамлакат ЯИМ улуши 3,8%, саноат маҳсулотлари ҳажмидаги улуши 26,2%, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда 44% ортиқни ташкил этади.

Агар 1991 йилда пахта толасини ички қайта ишлаш даражаси 7% тенг бўлган бўлса, 2014 йил якунлари бўйича 35% ташкил қилди.

Ўзбекистон мустақиллиги йилларида тармоққа $2,2 млрддан ортиқ сармоя жалб этилди ва 180 зиёд йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

2020 йилга қадар “Ўзбекенгилсаноат” маҳсулот ишлаб чиқаришни 3 бараварга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Жумладан, ип калава ишлаб чиқариш 2,5 марта, газлама ишлаб чиқариш ҳажми 2,8 марта, шойи газлама – 2,7 марта, нотўқима матолар – 1,5 марта, трикотаж матолар ишлаб чиқариш эса 2,7 марта ортади. Агар 2011 йилда матолар ишлаб чиқариш ҳажми 85,63 млн кв метрни ташкил қилган бўлса, 2020 йлда ушбу кўрсаткич 459,2 млн кв метрга етади ва 5,4 бараварга ўсади.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: