Ўзбекистон енгил саноати экспортни 5% кўпайтирди

Дата: 16:07, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон енгил саноати корхоналари $747 млнлик маҳсулот экспорт қилиб, ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 5% кўпайтирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йилги кўрсатичлар билан солиштирганда яримфабрикатлар ва бошқа текстиль маҳсулотлари етказиб бериш 10%, юқори қийматга эга бўлган текстиль маҳсулотлари етказиб бериш 19% кўпайди. Жорий йилда маҳаллий корхоналар янги турдаги моллар, хусусан, модал ва аралаш калава, янги тикув маҳсулотлари чиқара бошладилар”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” АЖ.

Ҳозирда ўзбек енгил саноати маҳсулотларининг йирик экспортчилари орасида Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатлари бор. Жами дунёнинг 60 давлатига экспорт амалга оширилмоқда, улардан 50 “Ўзбекенгилсаноат”нинг дилерлик бўлимлари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: