Ўзбекистон енгил саноати ишлаб чиқаришнинг энергияталаблигини сезларли даражада қисқартирди
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – 2015 якунлари бўйича Ўзбекистон енгил саноати корхоналари ишлаб чиқаришнинг энергияталаблигини сезларли даражада қисқартирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Энергия сарфини камайтириш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича ишлар натижасида 2015 йилда қиймати 1 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун электр энергияси сарфи 6%, табиий газ истеъмоли 9,8%га камайди”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат”да.
Ўтган йил якунлари бўйича тармоққа $187,3 млн инвестициялар жалб этилди ва бу 2014 йилга нисбатан 2,7%га кўпдир. 2015 йилда 33 янги корхона ишга туширилиб, 12 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Жорий йилда корхоналарни мунтазам техник ва технологик янгилаш, соҳа инфратузилмасини жадал ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, хорижий инвестициялар жалб этиш ва янги иш ўринлари ташкил қилиш “Ўзбекенгилсаноат”нинг устувор вазифалари ҳисобланади.