Ўзбекистон енгил саноати маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 6 трлн сўмгача етказди
Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича Ўзбекистонда енгил саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 трлн сўмга етиб, ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 14,2% кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилнинг январ-июнида текстил саноати корхоналари томонидан 4,39 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (12,2% ўсиш), шу жумладан, 1,18 трлн сўмлик пахта матолар (19,3%) 400,5 млрд сўмлик трикотаж маҳсулотлар (16,2%) ишлаб чиқарилди. Тикув саноати ишлаб чиқаришни 22,8% кўпайтириб, уни 1,11 трлн сўмга, тери-пойафзал соҳаси 22% (344,2 млрд сўмлик) оширди”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.
Шунингдек, пилла ишлаб чиқариш 1,6 бараварга, эшилган пахта толаси ишлаб чиқариш 1,3 бараварга, тукли трикотаж ва толали сочиқлар ишлаб чиқариш 3,2%, тикув-трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, жумладан, трикотаж ва тўқилган кийимлар ишлаб чиқариш 2,1 браварга, махсус кийимлар ишлаб чиқариш 1,6 бараварга кўпайди.


