Ўзбекистон енгил саноатида яна 3та ўзбек-корейс лойиҳалари амалга оширилади
Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон енгил саноатида корейс томони кўмагида умумий қиймати $22 млн бўлган учта инвестицион лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекенгилсаноат”дан хабар қилишларича, бу ҳақидаги қарор Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хэнинг 2014 йил 16-18 июн кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи доирасида қабул қилинган.
Умумий қиймати $12 млн бўлган икки лойиҳани амалга ошириш “Daewoo Textile Fergana” ва “Daewoo Textile Buhara” корхоналарини кенгайтириш ва модернизация қилишни кўзда тутади. Ушбу лойиҳаларга доир меморандум “Ўзбекенгилсаноат” ва “Daewoo International” компаниялари ўртасида имзоланди.
Илгари хабар қилингани каби, Тошкентда кореялик ҳамкорлар кўмагида қиймати $10 млн бўлган Текстиль технологиялари инновация маркази ташкил этилади. Бу “Ўзбекенгилсаноат” ДАК ва Корея технологияларни ривожлантириш институти ўртасида имзоланган келишувда кўзда тутилган.