Ўзбекистон енгил саноатини ривожлантиришнинг 2020 йилга қадар концепциясига мувофиқ тикув буюмлари ишлаб чиқариш 3 мартадан зиёд кўпаяди

Дата: 13:15, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон енгил саноатини ривожлантиришнинг 2020 йилга қадар концепциясига мувофиқ, тикув буюмлари ишлаб чиқариш 3 мартадан зиёд кўпайиб, 6,1 млн донадан 20,1 млн донага етади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
2015-2020 йилларга мўлжалланган ушбу концепция “Ўзбекенгилсаноат” ДАК томонидан Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
“Хужжатга мувофиқ, 2020 йилга бориб соҳада саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,97 трлн сўмдан ошади. Йигирув ипи ишлаб чиқаришни 218,3 минг тоннадан 562,8 минг тоннага, пахтадан тўқилган матолар ишлаб чиқариш 120 млн кв. метрдан 340 млн кв. метрга, трикотаж газлама ишлаб чиқариш 40,6 минг тоннадан 110,5 минг тоннагача, трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни эса 138,6 млн донадан 296 млн донагача кўпайтириш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: