Ўзбекистон эркин иқтисодиётлар рейтингида Туркманистондан 8 поғонага илгарилаб кетди

Дата: 12:42, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ - Ўзбекистон эркин иқтисодиётлар рейтингида 166-ўринни эгаллаб, 174 ўриндаги Туркманистондан 8 поғонага илгарилаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Қозоғистон 63,6 балл билан ўз натижасини 0,3 баллга яхшилади ва 68-ўринни эгаллаб, “нисбатан эркин иқтисодиёти” мамлакатлар сирасига кирди. Шу гуруҳга яна Арманистон (54-) ва Озарбайжон (91-) кирган.

“Асосан эркин иқтисодиётли” мамлакатлар гуруҳига Эстония (9-ўрин), Литва (13-), Грузия (23-) ва Латвия (36-) кирди.

“Нисбатан эркин бўлмаган иқтисодиётлар”га эга давлатлар орасида Қирғизистон (96-), Молдова (117-), Тожикистон (129-) ва Россия (153-) бор.

Ўзбекистон ва Туркманистон рейтинг таҳлилчилари томонидан Беларусь (157-) ва Украина (162-) билан бир қаторда иқтисодиёти эркин бўлмаган мамлакатлар орасига киритилди.

Гонконг, Сингапур ва Янги Зеландия иқтисодиётлари энг эркин иқтисодиётлар деб, энг эркин бўлмаган иқтисодиётлар деб Венесуэла, Куба ва Шимолий Корея иқтисодиётлари тан олинди.

Эслатиб ўтамизки, рейтинг Heritage Foundation томонидан The Wall Street Journal билан ҳамкорликда тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: