Ўзбекистон Евроиттифоқнинг суд ислоҳотлари тажрибасини ўрганмоқда

Дата: 13:08, 10-05-2017.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Парламент қуйи палатаси депутатлари, Олий суд, Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа давлат бошқаруви органлари вакилларидан иборат Германия ва Австрияга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқув-танишув сафаридан кўзланган асосий мақсад суд тизими очиқлигини таъминлаш ва судлар фаолиятига доир маълумотлардан фойдаланиш бўйича хориж тажибасини ўрганишдан иборат бўлди.

“Ташриф доирасида Франкфурт-на-Майндаги Олий минтақавий суд ва Немис судьядлар уюшмаси, Трирдаги Германия Суд академияси, Карлсруэдаги Федерал суд, Бавариядаги Олий маъмурий суд, Австрия Республикаси Федерал Адлия вазирлиги ва Олий суд, Венадаги Олий судда учрашувлар режалаштирилган”, – деб таъкидлашди БМТ Тараққиёт дастурининг матбуот хизматида.

Ташриф якунлари бўйича судлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва фаолият самарадорлигини ошириш, суд тизими шаффофлигини таъминлаш, миллий E-SUD ахборот тизимини янада такомиллаштириш кабилар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: