Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига MAN юк машиналарини етказиб бериш ҳуқуқини олди

Дата: 13:22, 25-04-2016.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ– Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига MAN юк машиналарини етказиб бериш ҳуқуқини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтосаноат” АК ахборот хизмати хабарида айтилишича, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларини заводда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари билан таъминлаш имконини берувчи сертификатни қўлга киритган эди. Айни пайтда мазкур сертификат билан MAN TGS 33.360 6х4 русумли ўзи ағдарувчи юк автомобилини мазкур давлатларга экспорт қилиш мумкин”.

Яқинда Қозоғистонда “Ўзавтосаноат” АК, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси ва “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикаси метрология ва техник мувофиқлаштириш қўмитаси раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувда транспорт воситаларининг турини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунига кўра, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ қўшма корхонаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига экспорт қилиш учун катта юк автотранспорт воситалари (ўзи ағдаргич) ни ишлаб чиқаришга розилик олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: