Ўзбекистон ЕвроОсиёИИ билан келишувни денонсация қилди
Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕвроОсиёИИ) билан жиноий жазоларни бажариш соҳасида келишувни денонсация (бекор) қилди деб хабар қилади UzDaily.uz.
2014 йилнинг 13 декабрида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Халқаро шартномани денонсация қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига депозитарийга Ўзбекистон Республикаси ушбу халқаро шартномани денонсация қилганлиги ҳақида тегишли билдиришни йўллашни топширди.
Эслатиб ўтамизки, ЕвроОсиёИИ билан жиноий жазоларни бажариш соҳасида келишув 2006 йил 30 июнда Минскда (Беларусия) имзоланган эди, деб ёзади нашр.