Ўзбекистон Европа Иттифоқига экспорт бўйича йирик шартномалар имзолади

Дата: 15:48, 25-01-2016.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ - “Яшил ҳафта” халқаро ярмаркаси доирасида Ўзбекистон Европа мамлакатларига қиймати $91,2 млн зиёдлик мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кўргазмада муассаса раҳбари Элёр Ғаниев бошлиқ Ўзбекистон расмий делегацияси ҳам қатнашди.

Ўзбекистондан нуфузли халқаро ярмаркада озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, “Ўздонмаҳсулот” АК, бир қатор ташқи савдо компаниялари ҳамда Фермерлар ва фермер хўжаликлари кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

Кўргазма доирасида 19 январда 120 немис компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва қишлоқ хўжалик салоҳиятининг тақдимот ўтказилди. Тадбир якунлари бўйича Европа мамлакатларига қиймати $91,2 млн зиёдлик мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди

Эслатиб ўтамизки, “Яшил ҳафта” халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркаси ҳар йили Германия пойтахтида 15-24 январ кунлари ўтказилади. 2016 йилда унинг ишида 68 та давлатдан, - жумладан, Ўзбекистон ҳам, - 1730 кўпроқ компания ва фермер хўжаликлари иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: