Ўзбекистон Европа турагентликлари ва туроператорлари уюшмаси билан меморандум имзолади

Дата: 09:42, 18-07-2017.

Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – 17 июл куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи доирасида Туристик агентликлар ва туроператорлар Европа ассоциацияси ҳамда “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Бельгия) компанияси раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди, бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Музокаралар якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Туристик агентликлар ва туроператорлар Европа ассоциацияси ўртасида Англашув меморандуми, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Бельгия) компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси миллий туристик маҳсулотини TV5 Monde каналларида тарғиб қилиш тўғрисида шартнома имзоланди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: