Ўзбекистон Фарғона водийсида ичимлик суви қудуқларини қуриш бўйича дастурни амалга оширмоқда
Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача Фарғона водийси аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш тизимини яхшилаш бўйича комплекс чораларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосланган ҳолда.
“Ўзбек мутахасисслари 2018-2022 йилларда Фарғона водийсида ҳудудида кенг кўламли гидрогеологик ишлар амалга ошириб, ичимлик сув заҳираларини баҳолаш, ва унинг ҳажмини ошириш билан шуғулланадилар. Ушбу мақсадлар учун уч йилда 54 млрд сўм маблағ ажратилади. 1,3 млрд сўмлик ишлар бажарилиб, 570 та эксплуатацион ва кузатиш қудуқлари таъмирланади ва қайта қурилади. Натижада суткасига аҳолига етказиб берилаётган ичимлик суви ҳажми 338,3 минг кубометрни ташкил қилади”, - деб таъкидланади хужжатда.
Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда Фарғона водийси аҳлисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси ўртача 71%ни (6,5 млн киши) ташкил қилмоқда. Жумладан Андижон вилоятида 74,6%, Наманганда 65,2% ва Фарғона вилоятида 74,1% аҳоли тоза ичимлик сувига эга.
Аҳоли истеъмол қиладиган ичимлик сувининг асосий манбаи ер ости сувларидир. Аммо афсуски, бундай манбалар ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас.