Ўзбекистон Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводига 2022 йилгача $875 млн ажратишни режалаштирмоқда

Дата: 19:32, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводига 2022 йилгача $875 млн ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини бориб кўрди.

Қайд этилганидек, нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш Индонезиянинг "РТ Trans Asia Resources" компанияси билан ҳамкорликда уч босқичда амалга оширилмоқда. Хорижий компаниянинг иштироки заводни хомашё билан барқарор таъминлаш, уни жаҳон стандартлари бўйича қайта ишлаш, маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш имконини беради. Келажакда етакчи халқаро компаниялар орасида консортциум тузиш режалаштирилган.

"Бу йил завод камида $300 млн миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган. Икки ой ичида бу маблағлар эвазига ҳозирда ишламай турган 11 та қурилманинг 7 тасидан фойдаланиш тикланди, натижада 7100 иш ўрни сақланади, 450 киши ишга қайтади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, заводнинг хомашё билан таъминланиши икки баробар ортади. 2020 йилдан бошлаб "Евро-4" ва "Евро-5"стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Маҳсулот таннархи пасаяди ва сифати ошади, бунинг натижасида вилоятнинг экспорт салоҳияти кенгаяди.

"Умуман, лойиҳа доирасида 2022 йилгача $875 млнлик инвестициялар жалб қилинади, бу 60 йил бўлган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва 110 йил олдин ташкил этилган Олтиариқ нефтни қайта ишлаш корхонасини экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради", - дея қайд этилади хабарда.

Кўпчилик, айниқса, ёшлар бандлиги таъминланади. Солиқ тушумлари ойига $100 млрд сўмга ошади.

Президент завод ходимлари ва инвесторлар билан суҳбатлашди.

"Бу ишнинг асосий мақсади корхонани тўлиқ ишга тушириш, одамларни иш билан таъминлашдир. Бу Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятида янги босқич бўлади", - деди Ш.Мирзиёев.

Заводни хомашё билан таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: