Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22,6% ўсди

Дата: 17:17, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзфармсаноат” АК таркибига кирувчи мамлакат фармацевтика корхоналари томонидан 528,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагига қараганда 22,6% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, 2015 йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш   ҳажми 742,6 млрд сўмни ташкил қилди. Бундан 576,3 млрд сўмлиги дори воситалари, 52,1 млрд сўмлиги тиббий буюмлар ва 113,7 млрд сўмлиги бошқа маҳсулотлардир.

“Ўзфармсаноат” АК корхоналари Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларининг 84% ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: