Ўзбекистон фармацевтика саноатида 48 инвестлойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 15:57, 17-06-2015.

Ташкент. 17 июня. УзТАГ – 2017 йил охирига қадар Ўзбекистон фармацевтика саноатида қиймати $222,5 млнлик 48 инвестлойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилда маҳаллий фармацевтика компаниялари 23 лойиҳани якунлайдилар. Ҳозирда сил касаллиги, онкологик, юрак қон-томир, психоневрологик ва қатор бошқа касалликларни даволаш бўйича дори воситаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларга хорижий инестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш дастури амалга оширилмоқда”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзфармсаноат” ДАК бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Жамолиддин Нижмиддинов.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда “Ўзфармсаноат” ДАК корхоналари томонидан қиймати 543,8 млрд сўмлик 619 млн шартли дона фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Кейинги йилларда тармоққа $300 млндан ошиқ сармоя жалб қилинди, бундан $100 млн – тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

$1 = 2546,22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: