Ўзбекистон фермер хўжаликларида биоқурилмалардан фойдаланиш масаласи бўйича кузатув ўтказилмоқда

Дата: 09:33, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 15-30 августи орасида Ўзбекистон фермер хўжаликларида биоқурилмалардан фойдаланиш масаласи бўйича танланма кузатув ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирдан кўзланган мақсад – республикада энергия тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларининг жорий этиш даражасини баҳолаш имконини берувчи статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.

Танланма кузатувларни ўз вақтида ва манзилли ташкил этиш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан кузатувга тушган, республика ҳудудларида чорвачилик ва паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар рўйхати шакллантирилди.

Уларнинг рўйхати қўмита сайтида мавжуд.

Айни пайтда Давлат статистика қўмитаси, олинган маълумотларнинг махфийлигини ҳамда улардан фақат умумлаштирилган ҳолда таҳлилий мақсадларда фойдаланилишини кафолатлаши ҳам таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: