Ўзбекистон фермерлари GlobalGap стандартини жорий этадилар
Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан GlobalGap халқаро стандартини жорий қилиш бўйича семинар ўтказилди. Тадбир БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига қарашли “Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури томонидан ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳадан хабар қилишларича, GlobalGAP – тан олинган халқаро стандартлар тизими бўлиб, уни жорий этиш Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига халқаро бозорларга чиқишга имкон беради.
GlobalGap етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашга ва уларнинг сифат ва техник талабларга мослигини таъминлашга мўлжалланган. Стандарт республиканинг қатор фермер хўжалик ва агрофирмаларида жорий қилинади.
GlobalGAPнинг мавжудлиги шлаб чиқарувининг юқоридаги талабларга жавоб беришини англатади ва маҳсулотлар ҳавфсиз шароитларда экологик талабларни ҳисобга олган ҳолда етиштирилганлигини билдиради.