Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади

Дата: 15:00, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – ФИФАнинг 2016 йил августидаги янги халқаро футбол рейтингига мувофиқ, футбол бўйича Ўзбекистон термаси 560 очко жамғариб, бир поғона юқорилади ва 55-ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон термаси Осиё қитъасида Эрон (39-ўрин), Жанубий Корея (48) ва Япониядан (49) кейин тўртинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон МДҲ термалари орасида учинчи ўринда бормоқда. Ўзбек термасидан фақат Украина (30) ва Россия (38) термалари олдинда.

Дунё термалариринг умумий рейтингини Аргентина (1585 очко) бошқариб бормоқда. Дунёнинг уч энг кучли жамоалари учлигига яна Бельгия (1401) ва Колумбия (1331) ҳам кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: