Ўзбекистон Францияда Орол муаммоларига бағишланган навбатдаги тадбирни ўтказишни режалаштирмоқда

Дата: 13:25, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Францияда Орол денгизи муаммоларига бағишланган навбатдаги махсус тадбир ўтказиш имкониятларини ўрганмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу режалар доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув ўтказди. 2015 йил декабрда Парижда Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциялар бўлиб ўтади. Айнан шу конференция доирасида Ўзбекистон Орол бўйича тадбирлар ўтказиш ниятида. Шунингдек, бу ерда Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига доир маърузаси ҳам тақдим этилади. Учрашув доирасида томонлар экотуризмни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар”, – деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: