Ўзбекистон Францияга Ниццадаги теракт муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 10:43, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Францияга Ниццадаги теракт муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 18-июл куни Тошкент шаҳридаги Франция Республикаси Элчихонасида 14-июлда Ницца шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик хуружи муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди ва қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор этилди”, - дейлади душанба кунги хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 14 июлда Ниццада Бастилиянинг олиниши кунида кишилар мушакбозликни томоша қилаётган пайтида халқ турган жойга катта тезликда юк автомобили келиб урилди ва 2 км ҳаракатланди. Натижада 84 киши ҳаётдан кўз юмди ва 120 ортиқ инсонлар ярадор бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: