Ўзбекистон ФТА билан илк кредит келишувини имзолади

Дата: 22:43, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ва Француз тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида илк кредит келишувини имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франция элчихонаси маълумотларига кўра, қиймати 23,5 млн евролик келишув Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизация қилиш лойиҳаси доирасида имзоланган.

Лойиҳа Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни дунёдаги энг яхши амалиётларга мос равишда бошқаришга йўналтирилган.

Лойиҳа чиқиндиларни бошқаришнинг барча босиқичлари: йиғиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш кабиларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳри ҳокимияти ва чиқиндиларни йиғиш билан шуғулланувчи “Мароканд Обод” корхонасига мутахассислар тайёрлашда кўмак бериш, институционал ёрдам бериш, аҳоли орасида тегишли тарғибош ишларини ҳам кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: