Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ҳудудига кириши чекланган мамлакатлар рўйхатига кириши мумкин

Дата: 15:38, 02-11-2017.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари АҚШ ҳудудига кириши чекланган мамлакатлар рўйхатига кириши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.

Бундай имконият борлиги ҳақида Оқ уйнинг матбуот котиби Сара Сандерс чоршанба куни журналистлар учун брифингда айтиб ўтган. “Бу биз кўриб чиқишимиз зарур бўлган нарса, аммо буни истисно ҳам қилмаймиз”, - деди у журналистларнинг юқоридаги масалага доир саволига жавоб бера туриб.

“Бизда қайси давлатлар рўйхатда бўлишини аниқлаш учун кўплаб меъёрлар мавжуд”, - деб иқтибос келтиради ТАСС унинг сўзларидан. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон рўйхатда бўлиши керак бўлган мамлакатлар рўйхатида эмас, лекин америка маъмурияти келажакда бу эҳтимолни инкор этмайди.

Эслатиб ўтамизки, 31 октябрда Манхэттеннинг жанубий-ғарбий қисмида эркак велосипедчилар йўлагида пиёдалар гуруҳини атайлаб босиб кетди. Нью-Йорк мэри Билл де Блазио теракт натижасида 8 киши қурбон бўлгани ва 12 киши жабрлангани ҳақида маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: