Ўзбекистон фуқаролари Бишкекда 60 кунга рўйхатдан ўтишлари мумкин

Дата: 11:53, 08-09-2014.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Бишкекка ўз ишлари, оиласи билан топишиш ёки доимий яшашга келган Ўзбекистон фуқаролари виза расмийлаштиришдан озод қилинадилар ва 60 кунга рўйхатдан ўтишлари мумкин, дея хабар қилади Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумотлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайтида жойлаштирилган.

Янги қоидага кўра, Қирғизистон Республикаси чегарасида ўтгандан кейин 5 кун орасида рўйхатдан ўтиш зарур бўлади. Бунинг учун визани расмийлаштириш мақсадида Қирғизистонда аҳолини рўйхатдан ўтказиш департаментига ва Қирғизистонда паспорт-виза ва рўйхатдан ўтиш ишлари ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш керак.

Бундан ташқари, иш, ўқиш, тадқиқот мақсадларида келганлар Қирғизистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик идораларида тегишли бирламчи виза олишлари лозим. Ушбу визалар ҳам давлат чегарасида ўтгандан кейин беш кун орасида Қирғизистонда аҳолини рўйхатдан ўтказиш департаменти ва Қирғизистонда паспорт-виза ва рўйхатдан ўтиш ишлари ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: