Ўзбекистон фуқаролари Боткент вилоятида чегарани бузганлик учун ушланди

Дата: 11:48, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистоннинг Боткент вилоятида чегарани бузганлик учун ушланди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

 “2016 йилнинг 18 майида Боткент вилояти Қадамжой тумани Уч-Қўрғон аҳоли пункти атрофида Айдаркент чегара отряди чегарачилари Ўзбекистон Республикасининг тўрт фуқаросини қўлга олдилар”, - деб хабар қилди ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Аниқлаштирилишича, қўлга олинган фуқаролар қирғиз-ўзбек давлат чегарасини ўтиш пунтктидан ташқаридан кесиб ўтганлар ва Қирғизистон ҳудудида пул ишлаш мақсадида келганлар.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг қўлга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҚР МХДҚ ҲАРБ ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: