Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 52 мамлакатига виза олмасдан боришлари мумкин
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 52 мамлакатига визасиз боришлари мумкин, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўрисидаги маълумот сингапурнинг The Straits Times нашри сайтида эълон қилинган Виза чекловлари индексидан маълум бўлди.
Ушбу рўйхатда Ўзбекистон Доминикан Республикаси ва Ҳиндистон билан биргаликда 74 ўринда жойлашган.
Солиштириш учун, Тожикистон фуқаролари визасиз жаҳонннинг 50 мамлакатига, Туркманистон фуқаролари эса 46 давлатига боришлари мумкин.
Мисол учун, россияиклар виза олмасдан 95, украиналиклар 77, белоруслар ва қозоғистонликлар 61, молдавияликлар 59, озарбайжонлик ва қирғизлар 56 мамлакатларига ташриф буюришлари мумкин.
Финляндия, Швеция ва Буюк Британия фуқаролари 173 мамлакатга, даниялик, люксембурглик ва америкаликлар 172 мамлакатга визасиз бора оладилар.
Хитой аҳолиси эса жаҳоннинг фақат 44 мамлакатига, афғонлар эса 28 давлатига виза олмасдан боришлари мумкин.


