Ўзбекистон фуқаролари эндиликда PayPal тўлов тизимида ҳисоб рақами очиш имконига эга бўладилар
Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари эндиликда PayPal тўлов тизимида ҳисоб рақами очиш имконига эга бўладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига ишлаб чиқилган “йўл ҳаритаси” билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон алоқасиз тўлов технологиялари, шу жумладан, Visa, PayPal, AliPay, Visa ва MasterCard ва бошқа халқаро тўлов тизимларини қўллаган ҳолда улардан кенг фойдаланишни ривожлантиради ва рағбатлантиради.
Бу йўналишдаги чоралар мажмуи 2018 йил 1 июнгача ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамизки, олдин ўзбекистонликлар PayPal тўлов тизимида ҳисоб рақами оча олмас эдилар.
Сурат манбаи: https://commons.wikimedia.org/wiki/File:PayPal_Logo2014.png


