Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига 67 кгдан ортиқ карантин қилинган маҳсулотларни олиб кирдилар

Дата: 16:42, 26-04-2016.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига 67 кгдан ортиқ карантин қилинган маҳсулотларни олиб кирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизматнинг Нижегород вилояти ва Марий Эл Республикаси бўйича бошқармаси сайтидаги маълумотга кўра, Россельхознадзорнинг фитосанитар назорат бўйича Нижегород вилояти ва Марий Эл Республикаси бўлими ходимлари “Нижний Новгород халқаро аэропорти”  (Стригино) МЧЖда назорат тадбирлари доирасида Ўзбекистон фуқаролари томонидан Россия Федерацияси ҳудудига карантинга тушган маҳсулотлар: жами оғирлиги 67,3 кг қуруқ мевалар аралашмалари, майда ва йирик гуруч, янги олмалар, чақилган ва чақилмаган ҳолдаги ёнғоқларни олиб кириш билан боғлиқ 13 ҳолат аниқладилар. 

Барча олиб қўйилган маҳсулотлар йўқ қилинган.

Россельхознадзорнинг бошқармаси 2012 йил 16 апрелдан Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизмати томонидан Озарбайжон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасидан қўл юкларида келадиган карантинга тушган маҳсулотларни уларнинг доимий топилиши муносабати билан вақтинчалик чекловлар қўйган эди.

Чекловлар Ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича Федерал хизматнинг алоҳида буйруғигача амал қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: