Ўзбекистон фуқаролари Саратов остонасида бузилган автобусда 6 кун қолиб кетдилар

Дата: 22:42, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Саратов вилоятининг Пугачев туманида қутқарувчилар гуруҳи бузилган автобусда 6 кун қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ҳалокатдан қутқариб қолдилар, де хебер қилади “Регион 64” агентлиги.

Фавқулодда ҳолат ҳақидаги хабар навбатчига 24 декабрда эрталаб келиб тушган. Ростов Дондан Тошкентга йўл олган транспорт туман ҳудудида 43 киши билан ишдан чиққан.

“Кишилар бизга хабар қилиш ўрнига транспорт компаниясига қўнғироқ қилганлар. Лекин улар ваъда берганларига қарамай 6 кун ичида ҳеч нима қилишмаган. Пассажирларнинг баъзилари қутқарувиларга ёрдам сўраб мурожаат қилишни таклиф этишган, бироқ ҳайдовчилар уларни бундан қайтарган. Ва ниҳоят солярка ва озиқ овқат тугагач ҳамма таслм бўлган. Биз етиб келганда кўпчилик музлаб қолишига оз қолган эди”,- деб гапириб беришди агентликка маҳаллий ПҚХ ходимлари.

Уларнинг сўзларига кўра, йўловчилар орасида 24 ёшли хомиладор аёл ҳам бўлган, у шаҳар касалхонасига юқори ҳарорат ва очиқ қон кетиш билан олиб борилган. касалхонада унга ёрдам берилган, аммо у касалхонага ётишдан бош тортган.

Туман маъмурияти буйруғига кўра, қолган жабрланувчилар маҳаллий кафеда овқатлантирилган, кейин вокзалга жойлаштирилиб, Ўзбекистонга жўнатиш масаласи ҳал қилинган. Ҳозирда улар ватанига қайтмоқда. Транспорт компанияси вазиятни ўнглаш учун ҳеч нима қилмаган.

Бузилган автобус эса жойида турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: