Ўзбекистон фуқаролари солиқларни мобил телефон орқали тўлаш имкониятига эга бўлдилар

Дата: 22:40, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқаролари солиқларни мобил телефон орқали тўлаш имкониятига эга бўлдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот “CLICK” тўлов тизими сайтида жойлаштирилган.

Бугундан бошлаб жисмоний шахслар ва якка тадбиркорлар мол-мулк солиғи, ер солиғи, жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари, белгиланган солиқ ва суғурта бадалларини ушбу йўл билан тўлашлари мумкин.

“CLICK” тизими фойдаланувчилари солиқларни ўз телефонлари орқали бевосита тўлашлари мумкин, дейилади “CLICK” тизими хабарида.

Эслатиб ўтамизки, “CLICK” тизими – мобил банкинг тизими бўлиб, у фойдаланувчиларга бевосита ўз банк ҳисобидан мобил телефонлари орқали (USSD\SMS-портал орқали) ёки Интернет воситасида (Web\Web-mobile орқали) мобил алоқа операторлари, интернет-провайдерлар хизматларига ҳақ тўлаш, пул маблағларини бошқа жисмоний шахсларга ўтказиш, савдо-сервис корхоналарида ҳақ тўлаш (супермаркетларда тўлов, ресторан ва кинотеатрларда ҳақ тўлаш), интернет-магазинларда онлайн харидларни амалга ошириш кабиларга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: