Ўзбекистон фуқаролари учун Филиппинга визалар бекор қилинди

Дата: 11:46, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва яна 6 мамлакат фуқаролари учун ушбу мамлакатга 30 кунгача келган ҳолда кириш визалари олишни бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Филиппин ТИВ маълумотига кўра, ушбу тартиб Ўзбекстон фуқароларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон, Белиз ва Хорватия фуқароларига ҳам жорий этилган.
Шундай қилиб, ушбу мамлакатга ташриф буюриш учун фуқароларга виза зарур бўлмаган мамлакатлар сони 157 етди. Хабарга кўра, Филиппин туризм вазирлиги 2015 йилга бориб бу ерга келадиган хорижий туристлар сонини 10 млн кишига еткизмоқчи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: