Ўзбекистон фуқароларига 2018 йилги ЖЧ муносабати билан Россияга келганидан кейин миграцион ҳисобга қўйиш учун бир кун муддат берилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги 25-майдан 25-июлгача Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ўтказилиши муносабати билан чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгарилгани ҳақида хабардор қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Россия Федерацияси Президентининг “ФИФА 2018 – Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш даврида хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармонига мувофиқ Россия Федерацияси субъектларининг 2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ ҳудудларида ҳамда улар атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланилади ва ушбу ҳудудлар учун чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгаришлар киритилади”, - дейилади хабарда.
Шундан кейин таъкидланишича, фармонга мувофиқ, 2018-йилнинг 25-майидан 25-июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казан, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш муддати Россияга кириб келган кундан эътиборан 1 кун қилиб белгиланди.
Ўзбек ТИВнинг огоҳлантиришига қўра, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу ўзгаришларга алоҳида эътибор беришлари зарур, акс ҳолда яъни рўйхатдан ўтиш юқорида кўрсатилган муддат ичида амалга оширилмаса, бу ҳолат маъмурий қонун бузилиши деб баҳоланади ва кейинчалик Россия Федерацияси ҳудудига киришни таъқиқлашга олиб келиши мумкин”.
Сурат манбаи: http://newstula.ru/fn_274349.html