Ўзбекистон фуқароларининг 95% президентик сайловларда иштирок этади – “Ижтимоий фикр”

Дата: 18:31, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – “Ижтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази баҳосига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг 95% президентик сайловларда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таъкидлаш зарурки, “Ижтимоий фикр” 2016 йил октябрда ўтказган жамоатчилик фикри сўрови натижаси бўйича Ўзбекистон фуқароларининг мутлақ кўпчилиги (95%) 2016 йил 4 декабрда ўтказиладиган президентик сайловларида албатта иштирок этадилар”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабарида.

Бундан ташқари, респондентларнинг 99,4% сайлов билан боғлиқ воқеаларни кузатиб бормоқда. “Аҳолининг мутлақ кўпчилиги ўзининг президентик сайловларидан хабардорлигини юқори баҳолайди, 60,6% кишилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ловозимига сайлов кампанияси, ўзининг ҳуқуқлари ҳақида маълумотга эга”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: