Ўзбекистон фуқароларининг Россияга келиши тўхтади

Дата: 00:18, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароларининг Россияга келиши тўхтади. Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси, Ташқи савдо бутунроссия академияси ва Гайдар Институти мутахассислари кузатуви натижаларида ана шу хулосага келинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, муҳожирлар сонининг ўсиши 2012-2013 йиллар даражасига қайтмоқда, РФда қолган сони эса 2010 йиллар ҳолатига қайтди.

Бунга Тожикистондан (19,4 минг) муҳожирлар келиши уч бараварга ўсгани ва Ўзбекистон фуқароларининг келиши тўхтагани (ўтган йили келганлардан 17,2 минг киши кўп уйига жўнаб кетган).

Россияга ҳозир асосан Украиналиклар келишмоқда (93 минг киши).

Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич ҳам пасайган. Агар 2015 йилда Россияда 105 минг украиналик муқим қолган. Озарбайжон, Арманистон, Беларусь ва Молдова фуқароларининг келиши ҳам сусаймоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: