Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари таъминланди – ХХР кузатувчилари

Дата: 10:36, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти сайловларида мамлакат фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ таъминланди. Ушбу фикр Хитой Халқ Республикаси кузатувчилари делегацияси томонидан яқинда Тошкентда ўтказилган брифингда эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегация баёнотида таъкидланишича, “Кузатув якунлари бўйича Хитой Халқ Республикаси кузатувчилари делегацияси сайловлар миллий сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга тўла мувофиқ деб ҳисоблайди. Сайловлар яхши ташкил этилиб, унда бузилишлар кузатилмади”.

Делегация “сайловлар қонуний, демократик, шаффоф ва ҳаққоний ўтган”, деб таъкидлади. “Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқлари яширин овоз бериш йўли билан тўлиқ таъминланди. Бу улар овози ва сиёсий ҳаётдаги иштирокининг муҳимлигини кўрсатади”, деб таъкидланади баёнотда.

ХХР делегацияси 27-30 март кунлари Ўзбекистон президенти сайловларига тайёргарлик ва уни ўтказиш устидан мониторинг олиб борди. 28 мартда ХХР кузатувчилари делегацияси Самарқанддаги 7-Самарқанд сайлов округи 75 ва 141 сонли сайлов участкаларида, 29 мартда Тошкент шаҳар сайлов округидаги 76, 81, 527 ва 600 сайлов участкаларида бюллетенлар ва овоз бериш қутиларини тайёрлаш, сайловчилар хужжатларини текшириш, сайлов бюллетенларини олиш, овоз бериш ва уларни ҳисоблаш ишларини кузатди.

“Иш якунлари бўйича Хитой Халқ Республикаси кузатувчилари делегацияси сайловлар миллий сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга тўла мувофиқ деб ҳисоблайди. Сайлов яхши ташкил этилиб, унда бузилишлар кузатилмади”, - деб таъкидланади делегация баёнотида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: