Ўзбекистон фуқаролик судлари томонидан 56653 ишлар кўриб чиқилди

Дата: 14:29, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 56653 та иш кўриб чиқилди ва 83 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 111376 та суд буйруғи чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий суди матбуот хизматидан маълум қилишларича, кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 49150 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83% дан ортиғи қаноатлантирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини битим ва шартномаларидан келиб чиқадиган, меҳнат ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ низолар ва алоҳида тартибда юритилган ишлар ташкил этди.

19908 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан аҳоли билан 1237 учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Сурат манбаи: http://24h.com.cy/2018/01/30/enopion-kakourgiodikiou-o-42chronos-pou-afise-klinika-nekri-ti-mitera-tou/

Янгилик билан ўртоқлашиш: