Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Иркутск вилоятида бедарак йўқолди

Дата: 15:30, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси бўлган Умида Тўйчиева Россиянинг Иркутск вилояти Иркутск туманида бедарак йўқолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.

Babr24.com нашридаги мақолада айтилишича, 29 сентябрда 42 ёшли аёл “Дорожники” боғдорчилик нотижорат ўртоқлигидан чиқиб кетган. Шундан бери уни ҳеч ким кўрмаган.

“Йўқолган аёл кўринишидан 40-45 ёшларда, бўйи 165 сантиметр, ўртача бичимда. Юзи осиёча юмалоқ, сочлари тикка, кўзлари қора, тўғри ўртача бурунга эга. Йўқолган куни унинг бошида яшил рўмол, эгнида сунъий мўйнадан нимча, қизил кўйлак ва қора

туфли бўлган. Ёнида оқ мобиль телефон ва паспорти бўлган”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: