Ўзбекистон фуқароси чегарани бузганлиги учун қўлга олинди
Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Чегарачилар томонидан Боткент вилояти Қадамжой туманидаги Исамайрам аҳоли пунктида Ўзбекистон фуқароси чегарани бузганлиги учун қўлга олинди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР давлат чегарасини қўриқлаш хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.
Қўлга олинган шахс қирғиз-ўзбек чегарасини Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш пунктидан бошқа жойда кесиб ўтмоқчи бўлган. Шунингдек, унда шахсини тасдиқловчи хужжатлар бўлмаган.
Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган шахс ҚР ДМХҚ ҳудудий бўлинмаларига топширилган.