Ўзбекистон фуқароси давлат чегарасини бузганлик учун “Бишкек-Москва” поездидан тушириб қолинди
Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – ҚР ДЧХ Чуй вилояти бўйича чегарачилари “Каинды-железнодорожный” назорат-ўтиш пунктида Ўзбекистон фуқароси давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олдилар, деб хабар қилади пайшанба куни КирТАГ.
“Бишкек-Москва” маршрути бўйича 17-темир йўл рейсини расмийлаштириш доирасида чегарачилар Ўзбекистон фуқароси паспортида Қирғизистонга кириш белги-штампининг йўқлигини аниқладилар. Шунингдек, текширувда қўлга олинган кишида рейсга чипта ҳам йўқлиги маълум бўлди”, - ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлимида.
Қўлга олинган шахснинг сўзларига кўра, у суд мажбуриятларини бажармаганлиги учун Ўзбекистондан чиқишига таъқиқ бўлгани сабабли давлат чегарасини ўтиш пунктидан ташқарида кесиб ўтишга мажбур бўлган.
Қоидабузар тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ҚР ДМХҚ ҳудудий бўлими ходимларига топширилди.