Ўзбекистон фуқароси илк марта Forbes рўйхатига кирди
Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси бўлган Дилмурод Асқаров илк марта Forbesнинг 30 ёшдан кичик бўлган осиёлик энг муваффақиятли тадбиркорларининг рўйхатига киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Anons.uz нашри маълумотларига кўра, Асқаров “Credit Exim” (Нью-Йорк) компаниясининг асосчисидир. Компания осиё хом ашёси импортерчи ва экспортчиларига қисқа муддатли молия ечимлари тақдим қилади. Шунингдек, ўзбекистонликнинг ширкати краудфаундинг, “block chain” технологияси каби механизмлардан фойдаланган ҳолда
кичик бизнес эгаларига инновацион ечимлар тақдим этади.
Қайд этиш зарурки, Марказий Осиё вакили илк маротаба Forbesнинг “30 under 30” рўйхатига киритилди. Бундан илгари Forbes рўйхатига киритилган Ўзбекистон вакиллари бошқа мамлакатлар фуқаролари бўлишган.