Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди

Дата: 16:58, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Қирғизистонга қалбаки хужжатлар билан киришга ҳаракат қилди. Бу ҳақида Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) сешанба куни ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

“2015 йилнинг 14 декабрида Ўш чегара отрядининг “Аравон” чегара заставаси чегарачилари Ўш вилояти Аравон тумани Қара-Багиш постида давлат чегарасини бузгани учун 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олдилар. У Қирғизистонга шахсини тасдиқловчи хужжатларсиз киришга ҳаракат қилган”, - деб хабар қилади чегара хизмати.

Қўлга олинган шахс тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин Аравон тумани ТИИБ ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: