Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси қирғиз чегарасини бузганлик учун қўлга олинди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“2016 йил 31 октябрда Ўш вилоятининг Аравон тумани Киркедон деган жойда “Тоо-Моюн” чегара заставасининг чегара наряди томонидан Ўзбекистон фуқароси давлат чегарасини бузганлик учун қўлга олинди”, - дейилади ҚР Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабарида.
Маълум қилинишича, 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон ҳудудига 300 метр кириб, уни ўтиш пунктидан ташқарида кесиб ўтган ҳамда чегарачилар томонидан ушланган. Қўлга олинган кишида шахсини тасдиқловчи хужжатлар бўлмаган.
Қўлга олинган шахс сўроқ пайтида кўрсатмаларида адашиб кетган ва давлат ченгарасини бузиш сабабларини изоҳлаб бера олмаган.
Чегарабузар тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ҚР ДМХХ ҳудудий бошқармаси ходимларига тоширилди.